Версия для слабовидящих
Саратовский государственный технический университет имени Гагарина Ю.А.

Талабалар турар жойи

Талабалар турар жойи

 

СДТУнинг талабалар шаҳарчасида барча шароитларга эга талабалар турар жойи мавжуд, у ерда талабалар, магистрантлар ва аспирантлар истиқомат қиладилар.

 

Ю.А. Гагарин номидаги СДТУнинг талабалар турар жойи 2128 ўирнга эга бўлиб, шундан бошқа шаҳардан келувчиларга 595 ўрин ажратилган.

 

Ҳар бир ётоқхона хаммом, ошхона, ювинадиган хона, кийимларни қуритиш хонаси ва сақлаш хоналарига эга. Умумий маънавий ва маданий тадбирларни ўтказиш учун дискотека ва яшовчиларнинг йиғилишлари учун фаоллар заллари, ёруғлик техникаси ва аудиоаппаратуралари билан жиҳозланган хоналар мавжуд.

 

Ётоқхонанинг спортга мўлжалланган хоналари замонавий тренажерлар билан қуролланган. Бу ерда ким спортга қизиқса у билан шуғулланиши мумкин. Ҳар бир талабалар турар жойида спорт майдончалари мавжуд бўлиб, у ерларда турли даражадаги мусобақалар, спартакиадалар ўтказилади ҳамда талабалар бўш вақтларида футбол, воллейбол ва баскетбол ўйнашлари мумкин.

 

Талабаларни кўргани келган ота-оналарни жойлаштириш учун махсус хоналар ажратилган.

 

Талабалар шаҳарчасидаги ётоқхоналарда Интернетга уланган локал компьютер тармоғи амал қилади.

 

Ҳар йили талабалар шаҳарчасида энг яхши хона, энг яхши қават, энг яхши талабалар кенгаши номинациялари бўйича танловлар ўтказилади. Олий таълим муассасалари ётоқхоналари ўртасида ўтказилган шаҳар кўрик танловларида бизнинг талабалар шаҳарчаси кўп маротаба турли номинацияларда мукофотли ўринларни эгаллаган.