Версия для слабовидящих
Саратовский государственный технический университет имени Гагарина Ю.А.

Саратовга хуш келибсиз

Саратовга хуш келибсиз

 

Саратов - Россиянинг европа қисми жанубий-шарқий тарафидаги Саратов вилоятининг маъмурий марказидаги шаҳар. Волга дарёси бўйида Москвадан жанубий-шарқий томондан 858 км узоқликда жойлашган.

 

Поволжья йирик маданий, иқтисодий ва таълим маркази ҳисобланади. Миллионерлар шаҳри ҳисобланмасада Россиянинг йигирматта йирик шаҳарлари таркибига киради.

Шаҳар 1590 йил шох Фёдор Иоаннович хукумронлиги йилларида Россия давлатининг жанубий чегараларини қўриклаш қалъаси сифатида асос солинган. XVIII асрнинг иккинчи ярмидан - балиқ ва туз йирик савдо сотиқ маркази, XIX асрдан эса дон марказларидан бири бўлган.

 

Шаҳар Волга бўйлаб 34 км. Жойлашган.

 

Иқлими

 

Саратов иқлими мўътадил континентал. Шахарнинг қиши узоқ муддатли ўрта совуқ,  (тўрт ойга яқин), ёзи иссиқ, кўпинча қурғоқчил.

Энг совуқ ой – феврал, энг иссик – июл.

Ёғингарчилик йил мобайнида бир маромда, бахор ойларида камроқ.

 

Саратов – кўплаб саноат, маданий, таълим ташкилотларига эга кўпфункционал марказдир. Тарихий марказда вилоят ва шаҳар маъмурияти жойлашган (бино комплекслари XIX аср охири – XX аср ўрталарида қурилган); театр, музейлар, кўплаб меъморий обидалар XVIII аср охири – XX аср бошларида қурилган бўлиб,  федерал ва регионал ахамиятга эгадир. 

Саратов Россияда таниқли олий таълим, илмий–тадқиқот ва лойихалаштириш марказларидан хисобланади. Шаҳарда машинасозлик, нефть ва кимё саноатлари ривожланган.