Версия для слабовидящих
Саратовский государственный технический университет имени Гагарина Ю.А.

Ректорнинг СДТУ абитуриентларига мурожаати

Ректорнинг СДТУ абитуриентларига мурожаати

 

Муҳтарам ота-оналар!

 

Ҳурматли битирувчилар!

 

Профессионал карьерага йўл олий таълим муассасасини танлашдан бошланади. Бу танлов оддий эмас, аксинча жуда ҳам масъулиятли, у келгусидаги ҳаёт йўлини аниқлаб беради.

 

Сизларни Россиядаги 80 йиллик тарихга, кучли ўқув-илмий, ишлаб чиқариш салоҳиятига ва ўзини намоён қилишда катта имкониятларга эга бўлган Ю.А. Гагарин номидаги Саратов давлат техника университетига таклиф этаман.

 

Бизнинг талабаларда бирданига иккита олий маълумотни имконияти мавжуд. Фақат бизнинг университетда замонавий ишлаб чиқариш соҳаси талаб этаётган техник мутахассисликларнинг барча турлари мавжуд. Талабалар таълим муассасасини якунлаганидан сўнг офицерлик унвонини берадиган ҳарбий кафедрада ўқиш имкониятига эга бўладилар.

 

СДТУ хорижий таълим муассасалари билан фаол ҳамкорлик қилади. Бу йўналишда ўқитувчи, талаба ва аспирантларни малака оширишларга йўналтириш орқали турли таълим структуралари ташкил этилади.

 

Сўнгги йилларда биз илмий салоҳиятни сақлаб қолиш билан биргаликда, уни сезиларли даражада оширишга ҳам эришдик. Айниқса, бу илмий кашфиётлар ва инновацион ишланмаларни тезкор тадбиқ этиш бўйича вазифаларни ечилиши билан боғлиқ. СДТУда Сиз нафақат талаб этилган мутахассисликка эга бўласиз, балки қизиқарли ва бой талаба ҳаётига шўнғиб кетасиз. Бизни хар бир битирувчининг юқори интеллекти ва келажакдаги ёрқин ҳаёти қизиқтиради. Фақатгина шундай шароитларда лидерга айланиш ҳамда ўзи танлаган касб ва ҳаётда омадларни қўлга киритиш мумкин.

 

Таълим муассасасининг зарурий кўрсаткичларидан бири битирувчиларининг тайёргарлиги ҳисобланади. Бу ўринда СДТУнинг мағрурланадиган жиҳатлари мавжуд. Бизнинг битирувчиларимиз орасида олимлар, давлат мукофотлари лауреатлари, ҳарбийлар ва таниқли сиёсатчилар, спортчилар ва давлатнинг йирик корхоналари раҳбарлари мавжуд.

 

Бугун абитуриент ўзининг ёрқин келажагини ярата оладиган жойга бориб ўқишини тушуниб етиши лозим!

 

Биз Сизни Саратов давлат техника университетида кутамиз, келажак учун режаларимиз катта ва уларни биргаликда амалга оширамиз!

 

Ю.А. Гагарин номидаги СДТУ ректори профессор Игорь Плеве