Версия для слабовидящих
Саратовский государственный технический университет имени Гагарина Ю.А.

Ю.А. Гагарин номидаги Саратов давлат техника универс

Ю.А. Гагарин номидаги Саратов давлат техника университети

 

Ю.А. Гагарин номидаги Саратов давлат техника университети (СДТУ) – Россиянинг йирик техника университетларидан бири ҳисобланади. Университет талабалари истиқболли ва зарурати мухим   мутахассисликларни эгаллайдилар. Хозирги кунда СДТУда 20 мингдан ортиқ талаба тахсил олмоқда.

 

Университет таркибидаги институт, факультет, коллеж ва лицейлар мехнат бозоридаги техник ва гуманитар сохаларида зарурати мухим   мутахассисларни тайёрлаб берадилар.

 

СДТУ қабулининг амалга оширилиши бакалавриат тайёрлов йўналиши (4 йил кундузги бўлим), магистратура (2 йил кундузги бўлим), специалитет дастурлари (5-6 йил кундузги бўлим). Бакалавриат ва специалитет таълимига мактаб, техникум ва коллеж битирувчилари, магистратурага – олий ўқув юртлари битирувчилари кириши мумкин.

 

Хар йили СДТУ бозор иқтисодиёти ва ишлаб чикаришнинг замонавий талабларига хос янги йўналишларини очмоқда.

 

Бўлғуси дастурчи ва архитекторлар, автомобилчи ва конструкторлар, энергетик ва қурувчилар, социолог ва экологлар, менеджер ва хужжат юритувчилар бизнинг олий ўқув юртимизда ўқиб олий таълим дипломини олмоқдалар. Бундан ташқари талабаларимиз имкониятларидан бири, тахсил давомида параллел тарзда дастурни ўзлаштириб иккинчи олий таълим дипломига эга бўлишликдир. Бунда техник йўналиши дипломи билан бирга иктисодчи, бошқарувчи, дастурчи давлат дипломларини олишликдир.

 

Бизнинг ўқув юртимизда тахсил даврида иккинчи олий таълимга хам эга бўлиш имкониятлари мавжуд.

 

 

 Университетимизда талабалар учун барча қулайликларга эга бўлган ётоқхона, ажойиб кутубхона, спортнинг турли йўналишларини ривожлантиришга мўлжалланган спорт клуби, стадион, чанғи базаси, Волга бўйидаги «Политехник» дам олиш базаси, санаторий-профилакторий, 30 ижодий жамоали замонавий талабалар клуби мавжуд.