Версия для слабовидящих
Саратовский государственный технический университет имени Гагарина Ю.А.

Рус тили ва рус маданиятининг хорижий талабалар учун ёзги мактаби

Рус тили Россияда ва Саратовнинг Волга дарёси бўйида

 

Рус тилининг ёзги мактаби Россиянинг марказида рус тилини хорижий тил сифатида ўрганишга катта имконият яратади. Сизда нафақат рус тилини ўрганиш имконияти бўлади, балки рус маданияти ҳавосидан баҳраманд бўлишизга имкон яратади. Саратов – Волга бўйидаги йирик маданий, иқтисодий ва таълим маркази бўлиб ҳисобланади.

 

Ўқитиш жойи: Россия, Саратов шаҳри, Ю.А. Гагарин номидаги Саратов давлат техника университети.

 

Ёзги мактаб иштирокчилари

Ёзги мактаб дастури барча рус тили ва рус маданиятига қизиқувчилар, рус тили кўникмаларини яхшилашни ва оширишни ҳоҳловчиларга йўналтирилган.

 

Гуруҳдаги ўқувчилар сони

7-10 кишидан иборат бўлган гуруҳларда таълим жараёни олиб борилади, бунда тингловчиларнинг билими ва ўзлаштириши ҳисобга олинади. Дастур гуруҳдаги тингловчиларнинг рус тилини билиш даражасини яқинлигига қараб ташкил этилади ва олиб борилади.

 

Таълим тили: рус тили

 

Рус тилининг ёзги мактабини ўтказиш бўйича сертификат

Ёзги мактабнинг якунида иштирокчилар сертификатга эга бўладилар. Машғулотлар якунланганидан сўнг иштирокчи рус тилидан хорижий тил сифатида тест(ТРКИ) топширади.

 

Курс давомийлиги ва машғулот ўтказиш вақти

Курс 1 ойда (4 ҳафта) 72 соатга ёки 144 саот (8 ҳафта)га мўлжалланган. Машғулотлар 1 ҳафтада 5 кун олиб борилади (шанба, якшанба – дам олиш кунлари).

Ёзги мактабдаги машғулотлар қуйидагича тартибда ўтказилади:

·  йил 4 июлдан – 28 июлдан (4 ҳафта давомида),

·  йил 1 августдан – 28 августгача (4 ҳафта давомида),

·  йил 4 июлдан – 28 августгача (8 ҳафта давомида).

 

Ўқиш тўлови яшаш харажатларини ҳисобга олмаган ҳолда:

4 ҳафта давомида – 22 000 рубл ,

8 ҳафта давомида – 36 000 


Яшаш жойи

Тингловчиларга қулайликларга эга бўлган, Ю.А. Гагарин номидаги Саратов техника университетида рус тилидан ўтказиладиган машғулот жойидан 5 минутлик узоқликда жойлашган ётоқхона таклиф этилади.

 

Ётоқхонада яшаш учун тўлов: ойига 3600 рубл .

 

Маданий дастур

Ёзги мактаб иштирокчилари учун маданий ва кўнгилочар дастурида: ўлкашунослик ва бадиий музейларга ва шаҳарнинг қизиқарли жойларига экскурсия уюштирилади.

 

Ёзги мактаб курслари – бу машғулотлардаги қулай муҳит, малакали ўқитувчилар, шаҳарнинг анъанавий меҳмондўстлиги.

 

Замонавий Россия билан танишиш имкониятингни қўлдан бой берма!

 

Аризалар топширишнинг охирги муддати 25 апрель 2015 йил.

 

Қўшимча маълумотни Ю.А. Гагарин номидаги СДТУнинг халқаро ҳамкорлик ва ташқи иқтисодий алоқалар Бошқармасидан +7 8452 99 87 09 рақамли телефон орқали ёки international.sstu@gmail.com e-mail дан олиш мумкин.
26 июля завершится прием заявлений на очное обучение на бюджетные места бакалавриата и специалитета.
Предварительные списки зачисления будут опубликованы 27 июля. Подробнее