Версия для слабовидящих
Саратовский государственный технический университет имени Гагарина Ю.А.

Россияда ўқиш учун рус тили

Россияда ўқиш учун рус тили

 

Ю.А. Гагарин номидаги СДТУ хорижий талабалар учун рус тилини ўрганиш курсларини ташкил этади.

 

Ю.А. Гагарин номидаги СДТУ ва Россиянинг бошқа барча олий таълим муассасаларида магистратура ва бакалавр дастурларини бўйича таълим олиш ва давом эттириши учун рус тилини ўрганиш зарур.

 

Талабалар рус тилини 9-10 ой давомида ўрганадилар. Тўла курсни ўқилиб ва имтихонлар муваффақиятли топширилганидан сўнг рус тили бўйича сертификатга эга бўлинади.

 

Гуруҳдаги ўқувчилар сони

7-10 кишидан иборат бўлган гуруҳларда таълим жараёни олиб борилади, бунда тингловчиларнинг билими ва ўзлаштириши ҳисобга олинади. Дастур гуруҳдаги тингловчиларнинг рус тилини билиш даражасини яқинлигига қараб ташкил этилади ва олиб борилади.

 

Таълим тили: рус тили

 

Курснинг давомийлиги ва машғулот ўтказиш вақти

Рус тили хорижий тил сифатида талабаларга октябрь ойидан июнь ойигача ўтилади. Машғулотлар бир ҳафтада 5 кун олиб борилади (шанба ва якшанба – дам олиш). Талабалар қўшимча математика ва физика билан шуғулланадилар.

 

Рус тили курсларида ўқиш қиймати:

Таълимнинг тўла курси учун (9 ой) 73 000 рубл .

 

Рус тилини билиш бўйича сертификат

Ўқиш якунида иштирокчи рус тилидан хорижий тил сифатида тест(ТРКИ)дан ўтади ва сертификатга эга бўлади.

 

Яшаш жойи

Тингловчиларга қулайликларга эга бўлган, Ю.А. Гагарин номидаги Саратов техника университетида рус тилидан ўтказиладиган машғулот жойидан 5 минутлик узоқликда жойлашган ётоқхона таклиф этилади.

 

Ётоқхонада яшаш учун тўлов: ойига 3600 рубл .

 

Қўшимча маълумотни Ю.А. Гагарин номидаги СДТУнинг халқаро ҳамкорлик ва ташқи иқтисодий алоқалар Бошқармасидан +7 8452 99 87 09 рақамли телефон орқали ёки international.sstu@gmail.com e-mail дан олиш мумкин.